Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10 сўм (2020 йил 1 мартга қадар муомалада бўлган)

Янгиланган сана:  23 Июн 2020, 15:13
1997

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
1997 йил намунасидаги 10 сўм қийматидаги тангаси

Танга пўлатдан тайёрланган. Танга никель билан (оқ рангда) қопланган.

Танганинг олд томони марказида танганинг қиймати рақамлар билан кўрсатилган бўлиб, тагида эса бир хил катталикдаги босма ҳарфлар билан "СЎМ" сўзи ёзилган ва унинг остида  танга чиқарилган йилни билдирувчи "1997" рақамлари жойлаштирилган.

Танганинг ҳар икки чеккасида, шу расмлар атрофида танга чиқарилган йил кўрсатилган жойидан бошлаб, унинг қийматини билдирувчи рақамлар ўртасигача битта ғўза барги билан бошланадиган тўртта очилган кўсак тасвири туширилган.

Танганинг олди томонидаги ташқи чекка доираси бўйлаб қабариқ нуқталар туширилган.

Танганинг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси Герби тасвирланган. Герб теварагида, танганинг ташқи қирраси ёқалаб 12 та юлдузча тасвирланган ва доиранинг пастки қисмида бир хил катталикдаги босма ҳарфлар билан "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ" деган ёзув туширилган.

10 сўмлик танганинг диаметри 24,10 мм, қалинлиги 1,6 мм, оғирлиги 4,75 гр.


USD = 10782.24
+12.46
EUR = 12159.13
-7.49
RUB = 145.01
-1.16
GBP = 14297.25
+16.52
JPY = 94.87
-0.22
CHF = 11674.14
+0.85
CNY = 1693.80
+4.77
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X