Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг
2000 йил намунасидаги 10 сўм қийматдаги тангаси
Танга никель қотишмаси билан қопланган пўлатдан тайёрланган бўлиб, ранги оқ. Танганинг олд томонида танганинг қиймати - “10” рақамлари акс эттирилган. Рақамнинг остида босма ҳарфлар билан “СЎМ” сўзи ва танга чиқарилган йили тасвирланган. Танганинг ҳар икки чеккасида битта ғўза барги билан бошланадиган тўртта очилган кўсак тасвири туширилган.
Танганинг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси Герби ва унинг теварагида, танганинг ташқи қирраси ёқалаб юқорида 12 та юлдузча тасвирланган ва доиранинг пастки қисмида “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ” сўзлари ёзилган.
Диаметри: 24,10 мм, қалинлиги: 1.6 мм, оғирлиги: 4,75 гр.