Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
2001 йил намунасидаги 10 сўм қийматидаги тангаси
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг 2001 йил намунасидаги, қиймати 10 сўм бўлган тангаси 2001 йилнинг 1 сентябрдан муомалага киритилган.
Танга мис-руҳ қотишмаси билан қопланиб, пўлатдан тайёрланган, ранги оқ. Танга олд томонининг юқори қисмида чап тарафга сал оғдирилган ҳолда унинг қиймати - "10" йирик рақамлар билан акс эттирилган бўлиб, унинг тагида "SO'M" деб ёзилган. Ўнг тарафда Ўзбекистон Республикаси харитаси ҳамда байроғининг учта йўли рамзий ҳолда тасвирланган.
Танганинг орқа томони марказида Ўзбекистон Республикасининг Герби тасвирланган бўлиб, унинг атрофида танганинг ташқи айланаси бўйлаб "O'ZBEKISTON MARKAZIY BANKI" деган матн ёзилган. Гербнинг пастки қисмида танга чиқарилган йил - "2001" рақамлари акс эттирилган.
Танганинг ён томони силлиқ.