Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

5 сўм (2020 йил 1 мартга қадар муомалада бўлган)

Янгиланган сана:  23 Июн 2020, 15:14
2001

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 
2001 йил намунасидаги 5 сўм қийматидаги тангаси

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2001 йил намунасидаги, қиймати 5 сўм бўлган тангаси 2001 йилнинг 1 сентябрдан муомалага киритилган.

Танга пўлатдан тайёрланган, мис-руҳ қотишмаси билан қопланиб, ранги сариқ.

Танга олд томонининг чап тарафида унинг қийматини билдирувчи "5" йирик рақам билан акс эттирилган бўлиб, унинг тагида "SO'M" деб ёзилган. Ўнг тарафда Ўзбекистон Республикаси харитаси ҳамда байроғининг учта йўли рамзий ҳолда тасвирланган.

Танганинг орқа томони марказида Ўзбекистон Республикасининг Герби тасвирланган бўлиб, унинг атрофида танганинг ташқи айланаси бўйлаб, "O'ZBEKISTON MARKAZIY BANKI" деган матн ёзилган. Гербнинг пастки марказий қисмида танга чиқарилган йил - "2001" рақамлари акс эттирилган.

Танганинг ён томони силлиқ.


USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X