Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

50 сўм (2019 йил 1 июлга қадар муомалада бўлган)

Янгиланган сана:  23 Июн 2020, 15:14
2001

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
2001 йил намунасидаги 50 сўм қийматидаги тангаси

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2001 йил намунасидаги, қиймати 50 сўм бўлган тангаси Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 10 йиллиги нишонланиши муносабати билан тайёрланган.

Танга мис-руҳ қотишмаси билан қопланган бўлиб, пўлатдан тайёрланган, ранги оқ. Танга олд томонининг юқори қисми марказида танга қиймати - "50" рақам билан акс эттирилган, унинг тагида "SO'M" деб ёзилган, қуйи қисмида эса, Ўзбекистон Республикасининг харитаси тасвирланган. Танга қийматининг юқори қисмида айлана бўйлаб, "O'zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 10 yilligi" сўзлари бўрттириб ёзилган.

Танганинг орқа томони марказида Ўзбекистон Республикасининг Герби тасвирланган бўлиб, унинг атрофида танганинг ташқи айланаси бўйлаб, "O"ZBEKISTON MARKAZIY BANKI" деган матн ёзилган. Гербнинг пастки марказий қисмида танга чиқарилган йил - "2001" рақамлари акс эттирилган. Танганинг ён томонидаги тўплар бир хил масофада жойлашган бўлиб, унинг ҳар бир тўпида 10 дона, умумий сони 100 дона бўлган бўртма тишлардан иборат.


USD = 10782.24
+12.46
EUR = 12159.13
-7.49
RUB = 145.01
-1.16
GBP = 14297.25
+16.52
JPY = 94.87
-0.22
CHF = 11674.14
+0.85
CNY = 1693.80
+4.77
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X