Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

50 сўм (2019 йил 1 июлга қадар муомалада бўлган)

Янгиланган сана:  23 Июн 2020, 15:14
2002

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
2002 йил намунасидаги 50 сўм қийматидаги тангаси

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 50 сўм бўлган «SHAHRISABZ SHAHRINING 2700 YILLIGI» юбилей эсдалик тангаси пўлатдан тайёрланиб, мисс-никел қотишмаси билан қопланган. Ранги оқ.

Танганинг олд томонида «Амир Темур» ҳайкали ва "Оқ сарой” қароргоҳи акс эттирилган, унинг юқори қисми айланаси бўйлаб «SHAHRISABZ SHAHRINING 2700 YILLIGI» деган матн ёзилган, пастки қисмининг марказида танга қийматини ифода этувчи «50» рақами тасвирланган.

Танга орқа томонининг марказида Ўзбекистон Республикаси Герби тасвирланган бўлиб, унинг юқори қисмида айлана бўйлаб «O'ZBEKISTON MARKAZIY BANKI» деган матн ёзилган ҳамда танга айланаси бўйлаб 70 дона бўртиб чиққан сферик нуқталар билан чегараланган. Гербнинг пастки марказий қисмида танга ишлаб чиқарилган йилни белгиловчи «2002» ёзуви акс эттирилган.

Танга қиррасининг юзида (гурти) ҳар бир тўпида 10 донадан жами 100 дона чизиқ (штрих) туширилган.

Танга диаметри - 26,4 мм., қалинлиги – 2,3 мм., оғирлиги – 8,0 гр.


USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X