Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
2009 йил намунасидаги 100 сўм қийматидаги тангаси
Танга мис ва никель қотишмаси билан қопланган пўлатдан тайёрланган, ранги оқ.
Танганинг олд томони (аверс)да "Мустақиллик ва эзгулик” монументи тасвирланган. Монументнинг чап тарафида танганинг қиймати “100” рақами ёзилган. Рақамнинг тагида лотин босма ҳарфлари билан “so'm ” сўзи ёзилган. Монументнинг юқори қисмида айлана бўйлаб “TOSHKENT SHAHRINING 2200 YILLIGI “ ёзуви туширилган.
Танганинг орқа тараф (реверс)лари марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби тасвирланган, Гербнинг ташқи қирраси бўйлаб босма лотин ҳарфлари билан “O"ZBEKISTON MARKAZIY BANKI” сўзлари айланасимон кўринишда ёзилган. Герб тагининг марказий қисмида танганинг ишлаб чиқарилган йили бўртиб чиққан икки нуқта билан чегараланган “2009” рақами кўрсатилган.
Танганинг орқа томонида гербнинг ташқи айланаси бўйлаб 72 дона бўртиб чиққан сферик нуқталар жойлаштирилган.
Танганинг ён қирраси (гурти)да ҳар бир гуруҳда 10 донадан жами 100 дона бўртиб чиққан қирралар жойлаштирилган.
Танганинг диаметри - 27,1 мм.ни, қалинлиги - 1,95 мм.ни, оғирлиги - 8,0 гр.ни ташкил этади.