Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
2011 йил намунасидаги 500 сўм қийматидаги тангаси
Танга никель қотишмаси билан қопланган пўлатдан тайёрланган, ранги оқ.
Танганинг олд томони (аверс)да Тошкент шаҳри марказида қад кўтарган "Халқаро Анжуманлар саройи” биноси тасвирланган. Тасвирнинг пастки қисмида танганинг қиймати “500” рақами ёзилган. Рақамнинг тагида лотин босма ҳарфлари билан “so'm ” сўзи ёзилган. Рақам ва сўз ботиқ ҳолда тасвирланган. Танганинг ташқи қирраси бўйлаб босма лотин ҳарфлари билан “O"ZBEKISTON MUSTAQILLIGIGA 20 YIL” сўзлари айланасимон кўринишда ёзилган. Сўзнинг боши ва охирини бўртиб чиққан нуқта чегаралаган.
Танганинг орқа тарафи (реверс) марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби тасвирланган. Гербнинг ташқи қирраси бўйлаб босма лотин ҳарфлари билан “O’ZBEKISTON MARKAZIY BANKI” сўзлари айланасимон кўринишда ёзилган.
Герб остининг марказий қисмида танганинг ишлаб чиқарилган йили бўртиб чиққан икки нуқта билан чегараланган “2011” рақами кўрсатилган.
Танганинг орқа томонида гербнинг ташқи айланаси бўйлаб 72 дона бўртиб чиққан сферик нуқталар жойлаштирилган.
Танганинг ён қирраси силлиқ.
Танганинг диаметри - 25,0 мм.ни, қалинлиги - 1,6 мм.ни, оғирлиги - 6,0 гр.ни ташкил этади.