Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
2018 йил намунасидаги 50 сўм қийматидаги тангаси
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг янги намунадаги “50 so’m” қийматдаги тангаси никель қотишмаси қопланган пўлатдан тайёрланган бўлиб, ранги оқ.
Танганинг олд томонида (аверс) танганинг қиймати “50” рақами ва рақамнинг тагида ботиқ ҳолда босма ҳарфларда “so’m” сўзи ёзилган. Рақамнинг икки ён томонида миллий бош кийим – дўппидаги нақш қабариқ ҳолда тасвирланган.
Танга қийматининг ташқи айланмаси бўйлаб 72 та бўртиб чиққан сферик нуқта туширилган.
Танганинг орқа томони (реверс) марказида Ўзбекистон Республикасининг давлат герби тасвирланган. Гербнинг ташқи айланаси бўйлаб босма ҳарфларда айланасимон кўринишда “O’ZBEKISTON MARKAZIY BANKI” сўзлари ёзилган.
Гербнинг остида танганинг ишлаб чиқарилган йили, бўртиб чиққан иккита нуқта билан чегараланган, “2018” рақами кўрсатилган.
Танганинг орқа томонида гербнинг ташқи айланаси бўйлаб 72 та бўртиб чиққан сферик нуқта туширилган.
Танганинг ён қирраси силлиқ.
Диаметри – 18,0 мм., қалинлиги – 1,0 мм., оғирлиги – 2,0 гр.ни ташкил этади.