Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

500 сўм

Янгиланган сана:  15 Мар 2021, 15:09
2018

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
2018 йил намунасидаги 500 сўм қийматидаги тангаси


Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг янги намунадаги “500 so’m” қийматдаги тангаси никель қотишмаси қопланган пўлатдан тайёрланган бўлиб, ранги оқ.

Танганинг олд томонида (аверс) Тошкент шаҳридаги Халқаро анжуманлар саройи тасвирланган.

Тасвирнинг пастки қисмида ботиқ ҳолда танганинг қиймати “500” рақами ва рақамнинг тагида босма ҳарфларда “so’m” сўзи ёзилган.

Танганинг марказида жойлашган тасвирнинг ташқи қирраси бўйлаб айланасимон шаклда миллий нақш намунаси бўртма ҳолатда тасвирланган.

Танга орқа томони (реверс) марказида Ўзбекистон Республикасининг давлат герби тасвирланган. Гербнинг ташқи айланаси бўйлаб босма ҳарфларда айланасимон кўринишда “O’ZBEKISTON MARKAZIY BANKI” сўзлари ёзилган.

Гербнинг остида танганинг ишлаб чиқарилган йили, бўртиб чиққан иккита нуқта билан чегараланган, “2018” рақами кўрсатилган.

Танганинг орқа томонида гербнинг ташқи айланаси бўйлаб 72 та бўртиб чиққан сферик нуқта туширилган.

Танганинг ён қирраси силлиқ.

Диаметри – 24,0 мм., қалинлиги – 1,1 мм., оғирлиги - 3,9 гр.ни ташкил этади.


USD = 12697.00
+2.04
EUR = 13547.70
+38.99
RUB = 135.05
+0.39
GBP = 15836.97
+11.43
JPY = 82.23
+0.12
CHF = 13966.56
+37.48
CNY = 1753.95
-0.18
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X