Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Пул-кредит сиёсатининг 2027–2029 йилларга мўлжалланган устувор йўналишлари белгиланди

Янгиланган сана: 12 Ноя 2026, 15:31

Марказий банк томонидан Пул-кредит сиёсатининг 2027 йил ва 2028–2029 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари концептуал лойиҳаси ишлаб чиқилди. Марказий банк бошқарувининг 2026 йил 4 ноябрдаги йиғилишида маъқулланган ҳужжат жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

Ҳужжатнинг асосий мақсади — инфляцияни 5 фоизлик мақсадли даражага пасайтириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш учун келгуси уч йилда амалга ошириладиган пул-кредит сиёсати ёндашувларини белгилашдан иборат.

Нархлар барқарорлиги аҳоли харид қобилиятини сақлаш, тадбиркорлик фаолияти учун прогноз қилинадиган муҳитни шакллантириш ва узоқ муддатли иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамиятга эга. Шу боис лойиҳада инфляцион босимларни камайтириш, иқтисодий ўсиш ва ички талаб мувозанатини таъминлаш ҳамда эҳтимолий ташқи ва ички хатарларни ҳисобга олишга алоҳида эътибор қаратилган.

Шунингдек, пул-кредит сиёсати самарадорлигини ошириш мақсадида банк тизими ликвидлигини бошқариш, макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлашни такомиллаштириш, пул ва валюта бозорларини ривожлантириш, исломий молия инструментларини жорий этиш ҳамда коммуникация шаффофлигини кучайтириш бўйича устувор вазифалар белгиланган.

Концептуал лойиҳа жамоатчилик муҳокамаси якунлари бўйича келиб тушган таклиф ва мулоҳазалар асосида такомиллаштирилади.

Концептуал лойиҳа билан танишиш

Концептуал лойиҳа қисқа таснифи билан танишиш




Улашиш:

 
USD = 11990.54
-12.39
EUR = 13136.84
-19.57
RUB = 146.24
-0.5
GBP = 15694.42
-27.02
JPY = 75.31
-0.14
CHF = 14293.17
-16.47
CNY = 1799.17
-1.8
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X