Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Стартаплар учун 6 миллион АҚШ долларлик имконият: “President Tech Award” ва “President AI Award” танловларига аризалар қабул қилинмоқда

Янгиланган сана: 11 Авг 2026, 09:08
11 Авг 2026

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 июндаги 288-сон ва 2023 йил 15 февралдаги 66-сон қарорларига мувофиқ, технологиялар ва сунъий интеллект соҳаларидаги стартапларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “President Tech Award” ҳамда “President AI Award” танловлари ўтказилмоқда. Икки танлов доирасида ажратиладиган грант ва инвестицияларнинг умумий ҳажми 6 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

“President Tech Award” рақамли технологиялар соҳасидаги стартаплар учун мўлжалланган. Танловнинг умумий грант ва инвестиция жамғармаси 5 миллион АҚШ долларини ташкил этади. У инкубация, акселерация ва “Best Startup Project” йўналишларини қамраб олади. Лойиҳа йўналишлари орасида FinTech, сунъий интеллект, Enterprise, Creative Industry & AdTech, GovTech, GameDev, EdTech, Logistics & Mobility, HealthTech ва DeepTech мавжуд.

“President AI Award” сунъий интеллект асосида амалий ечимлар яратаётган жамоалар учун мўлжалланган бўлиб, унинг инвестиция жамғармаси 1 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Лойиҳалар давлат бошқаруви, саноат ва бизнес, соғлиқни сақлаш ва тиббиёт, таълим, шунингдек, яшил иқтисодиёт ва агротехнологиялар йўналишлари бўйича қабул қилинади.

Иштирок этиш шартлари танлов ва йўналишга қараб фарқланади. “President AI Award” учун жамоа 3–8 кишидан иборат бўлиши ҳамда ишлайдиган MVP ёки прототипга эга бўлиши лозим. “President Tech Award” учун талаблар танланган йўналиш ва лойиҳанинг ривожланиш босқичига қараб белгиланади. Батафсил талаблар awards.gov.uz порталида келтирилган.

Ариза топширишнинг амалдаги муддатлари:

· “President AI Award” — 2026 йил 15 августга қадар;

· “President Tech Award” доирасидаги “Best Startup Project” йўналиши — 2026 йил 31 августга қадар.

Маълумот 2026 йил 11 август ҳолатига кўра долзарб.

Аризалар awards.gov.uz портали орқали онлайн топширилади.

Стартап асосчиларини ушбу имкониятдан фойдаланишга ва танловларда фаол иштирок этишга таклиф қиламиз.

USD = 11934.61
-17.49
EUR = 13788.05
+8.47
RUB = 144.64
-0.57
GBP = 16114.11
+48.1
JPY = 75.15
-0.32
CHF = 14759.60
+11.2
CNY = 1769.58
-1.73
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X