Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банкда Жаҳон банки экспертлари билан учрашув ўтказилди

Янгиланган сана:  4 Фев 2020, 10:57
4 Фев 2020

Жорий йилнинг 3 февраль куни Жаҳон банкининг катта мутахассиси Ева Гутьеррез бошчилигидаги миссиянинг Ўзбекистон молия секторига техник ёрдам кўрсатиш юзасидан амалий ташрифи бошланди.

Учрашувнинг биринчи куни давомида Марказий банк раиси ўринбосари билан учрашув ўтказилиб, унда “Молиявий оммабопликни такомиллаштириш миллий стратегияси” ва “Молиявий секторни ривожлантириш стратегияси” ни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар миссиянинг мақсади ва дастури, “Молиявий оммабопликни такомиллаштириш миллий стратегияси” ни ишлаб чиқишда эришилган ютуқлар юзасидан фикр алмашдилар ва кейинги ҳаракатлар ҳамда манфаатдор томонлар учун алоҳида семинарлар ташкил этиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, томонлар “Молиявий секторни ривожлантириш стратегияси” нинг айрим йўналишлари, жумладан, Давлат банклари тизимини хусусийлаштириш ва мустаҳкамлаш жараёнлари юзасидан фикр алмашдилар.

USD = 11260.49
-24.41
EUR = 11796.49
-45.88
RUB = 178.99
-0.23
GBP = 13660.10
-82.65
JPY = 81.82
-0.67
CHF = 11957.62
-5.59
CNY = 1612.95
-1.14
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X