Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банклар фаолияти замон талабларига мослашмоқда

Янгиланган сана:  11 Фев 2020, 14:00
10 Фев 2020

Банк тизимини трансформациялаш борасидаги ислоҳотлар: уларни амалга ошириш кўп жиҳатдан банкларнинг жойлардаги раҳбарлари ва мутахассисларининг тушуниши ва тайёрлигига боғлиқ 

Жорий йилда банк тизими фаолиятини кенг трансформациялаш, шунингдек, банк бизнесини юритишнинг замонавий моделларини жорий қилиш борасидаги белгиланган вазифалар ижроси Марказий банк ва тижорат банклари ўзаро ҳамкорлигининг амалий ва самарали шаклларини қўллашни тақозо этади. Бундай ёндашув, банк тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини ва мазмун-моҳиятини жойлардаги банк соҳаси вакиллари яхши ўзлаштирганлигига бевосита боғлиқ.

Шу муносабат билан Марказий банк тажрибали банк мутахассисларини жалб этган ҳолда республикамиз ҳудудларида туркум семинар-тренинглар ўтказишга киришди. Бу каби тадбирлар шакли ҳудудларда тижорат банклари томонидан Банк хизматлари марказларини ташкил этиш, мижозлар, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг аҳволи, шунингдек, банк мижозлари билан муносабатларни ўрнатишда зарур бўлган бизнес ёндашувларга халал берувчи реал сабабларни муҳокама қилиш ва тушуниш, ўрганиш ва таҳлил этишни кўзда тутади.

Бу ўз навбатида, банкларнинг ҳудудий бўлимлари раҳбар ва мутахассислари билим ҳамда малакасини ошириш билан бир қаторда Марказий банк вакилларига банк соҳасида жойларда юзага келаётган муаммоларни аниқлаш ва ислоҳотларни самарали амалга ошириш чоралари бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш имконини беради.

Бундан ташқари, Марказий ва тижорат банклари вакилларининг кенг доирадаги учрашуви “ақлий ҳужумлар”ни ташкил этиш, маҳаллий хусусиятлар ва банк хизматларига бўлган талабни аниқлаш ҳамда улар бўйича муаммолар ечими бўйича тегишли қарорлар қабул қилишга хизмат қилади.

USD = 10550.84
+8.18
EUR = 12804.50
-21.7
RUB = 142.11
-0.47
GBP = 14914.67
+12.62
JPY = 97.02
+0.16
CHF = 11673.87
-9.04
CNY = 1638.10
-3.39
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X