Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Математика соҳасини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди

Янгиланган сана:  24 Фев 2020, 12:05
21 Фев 2020

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2020 йил 31 январь куни математика, кимё, биология ва геология фанларини ривожлантиришга бағишланган йиғилишда белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, жорий йил 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Фанлар академиясининг В.И. Романовский номидаги Математика институти билан банк тизими ҳамкорлигида Математика соҳасини ривожлантириш ҳамда ушбу фан ютуқларидан амалиётда фойдаланишни кенгайтириш мақсадида ёшларда ушбу фанга қизиқишни кучайтириш ва олимлар, ёш тадқиқотчиларни молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилган “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Ушбу “Йўл харитаси”да Математика соҳасини ривожлантиришни молиявий қўллаб-қувватлаш учун махсус Жамғарма ташкил этиш, таълим олаётган талабалар ва тадқиқотчилар учун махсус Жамғарманинг Академик Т.А. Саримсоқов номидаги стипендиясини жорий қилиш, Математика фани ва таълимини ривожлантиришда кўрсатган хизматлари учун ўқитувчилар ва олимларни моддий рағбатлантириш, олимлар ва ёш тадқиқотчиларни хорижда ўтадиган халқаро илмий-амалий тадбирлардаги иштирокини қўллаб-қувватлаш, талабаларнинг халқаро олимпиадаларда қатнашишларини рағбатлантириш, Математика соҳаси бўйича катта муваффақиятларга эришган олимлар иштирокида, ёш олимлар, олий таълим муассасалари талабалари билан доимий равишда учрашувлар, форумлар ўтказиш ва бошқа тадбирларни ташкил этиш кўзда тутилган.

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X