Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банк хизматлари ҳудудларда ҳам замон талабларига мослаштирилади

Янгиланган сана:  25 Фев 2020, 18:00
24 Фев 2020

Жорий йилнинг 21 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида тижорат банклари раҳбарлари иштирокида банк тизими фаолиятини трансформация қилиш, шунингдек, банк бизнесини юритишнинг замонавий моделларини жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишларни жойларда бевосита ўрганган Ишчи гуруҳлар хулосалари муҳокама қилинди.

Марказий банк ва тижорат банкларининг мутахассисларидан таркиб топган мазкур гуруҳларнинг жойларда Банк хизматлари марказларини ташкил этиш, мижозлар, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг ҳолати, шунингдек, банк мижозлари билан муносабатларни ўрнатишда зарур бўлган бизнес ёндашувларга тўсқинлик қилаётган реал сабабларни бартараф этиш бўйича берган хулосалари атрофлича таҳлил этилди.

Муҳокама жараёнида жойлардаги Банк хизматлари марказлари фаолиятини йўлга қўйишда жиддий ёндашув зарурлиги, мижозларга хизмат кўрсатаётган ходимларнинг малакасига алоҳида эътибор қаратиш, чакана хизматларни ривожлантириш, универсал кассаларда мижоз учун ҳар томонлама қулайликлар яратиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди ва тегишли кўрсатмалар берилди.

Мазкур ишларни амалий жиҳатдан тезлаштириш мақсадида тижорат банкларининг раҳбарлари бошчилигида барча туманлардаги филиаллар хизматларини охирги ўзгариш ва талаблардан хабардор қилиш, семинар-тренинглар ўтказиш ва Банк хизматлари марказларини самарали ташкил этиш юзасидан чора-тадбирларни жадаллаштиришга келишиб олинди.

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X