Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк Жаҳон банки билан ҳамкорликда пруденциал назорат функцияларини такомиллаштирмоқда

Янгиланган сана:  27 Фев 2020, 14:36
26 Фев 2020

Марказий банк Жаҳон банки билан ҳамкорликда халқаро амалиётга мос замонавий назорат функцияларини такомиллаштириш асосларини яратиш лойиҳасини амалга оширмоқда.

Мазкур лойиҳа Жаҳон банкининг лицензиялаш, пруденциал назорат бўйича техник ҳамкорлик дастури доирасида, Жаҳон банкининг Матей Дохотару бошчилигидаги экспертлар гуруҳи билан биргаликда татбиқ этилмоқда.

Жаҳон банки экспертлари гуруҳи Марказий банкнинг ҳисоботларни тайёрлашни яхшилаш ва SuрTech назорат технологияларини қўллашга йўналтирилган ҳисобот тизимини баҳолайди.

Жаҳон банкининг ҳисобот тизимини баҳолашга масъул мутахассислари Марказий банкнинг асосий департаментлари ва тижорат банкларида учрашувлар ўтказиб, ҳисоботларга ва уларни тайёрлаш жараёнига қўйилаётган жорий талабларни ўрганади. Ўрганиш натижалари ҳисобот тайёрлаш жараёнларини такомиллаштириш ва автоматлаштириш борасида тавсиялар ишлаб чиқишда фойдаланилади.

Шу билан бирга, Жаҳон банки экспертлари “Банк кузатув кенгашининг ва бошқарувининг аъзоларини, шунингдек, муҳим аҳамиятга эга ходимларини баҳолаш, малака талабларига мувофиқлик мезонларини текшириш тўғрисида”ги низом лойиҳасини кўриб чиқади ва уни такомиллаштириш бўйича тавсиялар беради. Экспертлар гуруҳи банклар раҳбарлари ва ходимларнинг профессионал малака ва мувофиқлик мезонларини баҳолаш тизимини қўллашнинг муҳим жиҳатлари борасида тренинг ўтказадилар.

USD = 12640.21
-49.76
EUR = 13559.15
+1.19
RUB = 137.02
-0.18
GBP = 15817.96
+46.87
JPY = 81.22
-0.68
CHF = 13850.77
-28.67
CNY = 1744.13
-7.15
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X