Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банкда Халқаро валюта жамғармаси делегацияси билан учрашув

Янгиланган сана:  2 Мар 2020, 11:55
28 Фев 2020

Марказий банкда Халқаро валюта жамғармасининг давлат молиясини бошқариш масалалари бўйича бўлими иқтисодчиси Аманда Сайег раҳбарлигидаги делегация билан учрашув ўтказилди.

Марказий банк вакиллари ХВЖ экспертларини амалга оширилаётган пул-кредит сиёсатида инфляцияни таргетлаш режимига ўтказилаётгани ва давлат банкларини хусусийлаштиришга оид режалар билан таништириб ўтдилар.

ХВЖ экспертлари молиявий соҳа мувофиқлаштирувчиларининг ўзаро ҳамкорлиги фискал ва пул-кредит сиёсатини самарали амалга оширишда муҳимлигини қайд этдилар. Шу боис Марказий банкнинг банк тизими мувофиқлаштирувчиси сифатида фискаль сиёсатни ишлаб чиқишда иштирок этиши тавсия қилинди.

Шу билан бирга, молия соҳасининг бошқа мувофиқлаштирувчилари, хусусан, суғурта, факторинг операциялари ва лизинг ташкилотларининг вазифалари ҳам муҳокама этилди.

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X