Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Микромолиялаш тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгаришлар нималардан иборат?

Янгиланган сана:  2 Апр 2020, 12:45
2 Апр 2020

Савол_жавоб

 

 “Микромолиялаш тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгаришлар нималардан иборат?

 

– Микромолиялаштиришни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2020 йил 17 март куни Президент томонидан “Микромолиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонун имзоланди.

Қонунга мувофиқ, “Микромолиялаш тўғрисида”ги Қонуннинг 
4, 5 ва 6-моддаларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан, қонуннинг:

4-моддасида, микрокредит қарз олувчига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун 300 миллион сўм миқдоридан ошмайдиган мутлақ қийматда берилиши;

5-моддасида, микроқарз банклар ва микрокредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахс бўлган қарз олувчига 50 миллион сўмдан ошмайдиган мутлақ қийматда берилиши;

6-моддасида, микролизинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун 600 миллион сўмдан ошмайдиган мутлақ қийматда берилиши белгиланди.

Мазкур қонун республикада аҳолининг ва тадбиркорлик субъектларининг микромолиявий хизматларга бўлган эҳтиёжини қондириш, шунингдек, тўлов қобилиятини ошириш ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда кўрсатилаётган микромолиявий хизматлар ҳажмининг ошишига ёрдам беради.

USD = 12662.01
+21.8
EUR = 13593.93
+34.78
RUB = 137.65
+0.63
GBP = 15849.04
+31.08
JPY = 80.81
-0.41
CHF = 13885.31
+34.54
CNY = 1747.30
+3.17
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X