Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банкнинг веб-сайти янгиланди

Янгиланган сана:  3 Апр 2020, 08:59
3 Апр 2020

Марказий банкнинг янги веб-сайти инфографика ва мослашув функциясидан фойдаланган ҳолда, замонавий кўринишда ва барча учун қулай тарзда ишлаб чиқилди ва ишга туширилди. Веб-сайт кенг доирадаги фойдаланувчиларнинг барча эҳтиёжларини, шу жумладан, интерактив хизматларни ҳам қамраб олиб, давлат органларининг расмий саҳифаларида маълумотларни жойлаштириш учун қўйиладиган талабларга мос келади.

02uz

Ахборот-таҳлил материалларининг катта қисми бўлимларга ажратилган ҳолда тақдим этилиб, уларда пул-кредит сиёсатининг асосий иқтисодий кўрсаткичларини ва валюталар курси хабарномасини интерактив усулда, ҳар бир валюта курси тўғрисидаги маълумотларни диаграммалар ёрдамида кўриш имконияти мавжуд.

05uz

Биринчи навбатда, бугунги кунда муҳим аҳамиятга эга бўлган ва доимий янгиланиб турувчи “Матбуот маркази”, “Интерактив хизматлар” ва “Банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” бўлимлари сайтнинг юқори қисмида келтирилган бўлиб, айнан ушбу бўлимлар ҳозирда фойдаланувчи учун фойдали ва зарур манбага айланган. Шу билан бирга, сайтда молиявий саводхонлик бўйича алоҳида саҳифа қўшилиб, айни пайтда ушбу саҳифани мукаммал ҳолатда яратиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда. Буларнинг барчаси сайт имкониятларининг кенгайишига, фойдаланувчилар учун ҳар томонлама фойдали ва кўп функцияли ресурс сифатида тақдим этилишига хизмат қилмоқда.

03uz

Фойдаланувчилар учун ўзларининг виртуал мурожаатларини Марказий банкка тўғридан-тўғри сайтнинг асосий саҳифаси орқали юбориш ва мурожаатнинг ҳолатини тезкорлик билан кўриш имконияти тақдим этилади.

Сайтнинг яна бир афзал жиҳати, уни объектларнинг Интерактив харитаси сифатида аташ мумкинлиги билан боғлиқ. Бу эса фойдаланувчига бир нечта тоифаларда керакли маълумотни излаш имконини беради: Марказий банкнинг ҳудудий бошқармалари, кредит ташкилотлари ва уларнинг филиаллари, банкоматлар, айирбошлаш шохобчалари ва банк инфратузилмалари ҳамда улар билан боғланиш маълумотлари мавжуд.

04uz

Маълумотлар базаси билан ишлашнинг қулай механизми жорий қилинган ва улар турли ҳил тоифаларга бўлинган. Мисол учун валюта курслари ёки “Банкноталар ва тангалар” бўлими. Ҳар бир банкнот ва танга анимацион фотосуратда батафсил тақдим этилган. Бу бўлим аввалгидан кўра қулайроқ ҳолда намоён бўлиб, банкнотнинг олд ва орқа томонини бир зумда кўриш имконини беради.

06uz

Сайтнинг ички саҳифалари дизайни ўзгартирилди, қулай навигация жорий этилди, ҳар бир материал осонгина юклаб олиниши ва ижтимоий тармоқларда кенг тарқатилиши мумкин.

USD = 12628.05
+7.96
EUR = 13616.83
+17.42
RUB = 136.42
-0.31
GBP = 15927.76
+35.28
JPY = 83.44
+0.11
CHF = 14007.82
+81.44
CNY = 1748.70
+3.28
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X