Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Карантин даврида пластик картанинг муддати тугаб қолса, уни банкка бормасдан узайтириш имконияти борми?

Янгиланган сана:  3 Апр 2020, 17:20
3 Апр 2020

Карантин даврида пластик картанинг муддати тугаб қолса, уни банкка бормасдан узайтириш имконияти борми?

 

- Мижозларнинг банк картаси йўқотилганда ёки банк картасининг амал килиш муддати тугаётганда янгисига алмаштириш ёхуд янги банк карталарини очиш борасида тижорат банклари томонидан ушбу масалалардаги мурожаатларни масофадан туриб (онлайн) қабул қилиш имконияти яратилган.

Бунда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар лойиҳаси доирасидаги банк карталари бўйича корхона ёки ташкилотларнинг бош ҳисобчиси ёки корхонанинг ишончли вакили тегишли маълумотлар билан хизмат кўрсатувчи банк филиалига мурожаат қилади.

Аҳолининг шахсий банк карталари бўйича эса, мижоз ахборот коммуникация тизимлари орқали тегишли банкка мурожаат этади.

Тижорат банклари тўловларни амалга ошириш учун мижознинг банк картасини мобиль телефон рақамига бириктиради.

Картани эмиссия қилган (чиқарган) банк мижозларга етказиб бериш учун почта ёки инкассация хизмати ёхуд бошқа имкониятлардан фойдаланиши мумкин.

USD = 12689.97
-15.03
EUR = 13557.96
+14.43
RUB = 137.20
+1.09
GBP = 15771.09
+66.44
JPY = 81.90
-0.16
CHF = 13879.44
-53.01
CNY = 1751.28
-1.86
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X