Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банк 2020 йил 6 апрель куни “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида давлат қимматли қоғозлар (ДҚҚ)ни қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.
Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.
Эмитент – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги.
Аукционда жойлаштириладиган ДҚҚ реквизитлари:
ДҚҚ тури: ўрта муддатли облигациялар;
идентификацион рақам: 24010UMFS;
бир дона облигациянинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;
жойлаштириш санаси: 2020 йил 6 апрель;
чиқарилиш ҳажми: 750 000 000 000 (етти юз эллик миллиард) сўм;
муомала даври: 365 кун;
облигацияларнинг сўндириш санаси: 2021 йил 6 апрель;
қатъий белгиланган фоизли даромад ставкаси: йиллик 16%;
фоизли даромад тўланиш даври: 3 ой.
Фоизли даромад тўланиш саналари:
биринчи давр: 2020 йил 6 июль;
иккинчи давр: 2020 йил 5 октябрь;
учинчи давр: 2021 йил 4 январь;
тўртинчи давр: 2021 йил 6 апрель.
Аукцион ўтказиш шартлари:
аризаларни қабул қилиш вақти: 10:30 – 11:00;
аризаларни қондириш вақти: 11:00 – 11:30;
тўлов валютаси: сўм;
аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;
битимлар қийматини яхлитлаш: математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.