Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Умумжаҳон пул ҳафталиги” (Global Money Week) доирасида ёшлар ўртасида видеоролик тайёрлаш танловининг биринчи босқичи якунланди!

Янгиланган сана:  7 Май 2020, 10:23
7 Май 2020

Қадрли талабалар ва мактаб ўқувчилари! Барчангизга мазкур танловда фаол иштирок этганингиз учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз! Танлов учун ижодий ишлар жорий йилнинг 12 февралидан 16 апрелигача қабул қилинди.

Ҳар бир номинация бўйича танловга тақдим этилган ижодий ишлар орасидан энг яхшилари Марказий банк ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан танлаб олинди.

Тақдим этилган видеороликлар қуйидаги мезонлар асосида баҳоланди:

  • ишнинг эълон қилинган мавзуга мувофиқлиги;
  • креативлик (оригиналлиги);
  • ахборот беришга қаратилганлиги;
  • эстетик фазилатлар.

Танлов ғолибларини танлашнинг навбатдаги босқичи – онлайн овоз бериш ҳисобланади. “Банк картаси қулай” ва “Кредит тарихи нима?” номинациялари бўйича учтадан ижодий иш овоз бериш учун эътиборингизга ҳавола этилмоқда.

Овоз бериш 2020 йил 11 май, соат 12:00 гача давом этади.

Овоз бериш истагида бўлганлар ҳар бир номинация бўйича фақат бир марта овоз беришлари мумкин!

Фаол иштирокингизни кутиб қоламиз!

Шунингдек, “Умумжаҳон пул ҳафталиги” (Global Money Week) доирасидаги ОАВ вакиллари ва ижтимоий тармоқ блогерлари учун эълон қилинган танлов иштирокчиларига ўз ижодий ишлари билан фаол қатнашганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз. Танлов ғолиблари тез кунларда эълон қилинади. Бу борадаги янгиликларни Марказий банкнинг расмий саҳифалари орқали кузатиб боринг!

“Банк картаси қулай” номинациясидаги видеороликларга овоз беринг

“Кредит тарихи нима?” номинациясидаги видеороликларга овоз беринг


USD = 12694.96
+23.12
EUR = 13508.71
+39.81
RUB = 134.66
+0.02
GBP = 15825.54
+46.56
JPY = 82.11
+0.13
CHF = 13929.08
+54.3
CNY = 1754.13
+3.68
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X