Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун “Бизнес-клиника” лойиҳаси ишга туширилди

Янгиланган сана:  4 Июн 2020, 15:24
4 Июн 2020

БМТ Тараққиёт дастури ва Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида 2020 йил май ойидан ишга туширилган ушбу лойиҳа давлатимиз раҳбарининг фармонларида назарда тутилган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ҳақида тўлиқ ва ишончли маълумот етказиш, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ маслаҳатларни бериш мақсадида ташкил этилди.

Бизнес-клиника пандемия даврида молиявий қийинчиликларга дуч келган тадбиркорларга бизнесни тиклаш ва давлат томонидан бериладиган имтиёз ва преференциялар билан боғлиқ барча масалалар бўйича бепул маслаҳатларни бериб боради.

Тадбиркорлик субъектлари билан тезкор алоқани йўлга қўйиш учун қуйидаги имкониятлар яратилди:

https://t.me/biznes_klinika телеграм-канали ишга туширилди;

- 1094 рақамли қисқа ишонч телефони орқали тушаётган саволларга 24 соат давомида маслаҳатлар бериш тизими йўлга қўйилди;

www.businessinfo.uz веб-сайтининг "Бизнес-клиника" бўлимида онлайн-мурожаатлар қабул қилинади.

Пандемиядан зарар кўрган барча кичик ва ўрта бизнес вакиллари "Бизнес-клиника" орқали тажрибали мутахассислардан бизнесни тиклаш ва инқироздан босқичма-босқич чиқиш имкониятини берувчи солиқ, божхона, кредит ва бошқа имтиёзлар бўйича маслаҳат ва тавсиялар олишлари мумкин.

USD = 10674.08
-6.98
EUR = 12576.20
+3.52
RUB = 146.91
-0.58
GBP = 14715.29
-47
JPY = 97.05
-0.57
CHF = 11512.17
-47.42
CNY = 1653.38
-3.63
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X