Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк ахбороти

Янгиланган сана:  17 Янв 2020, 09:13
13 Янв 2020

«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, банк хизматларидан фойдаланувчилар банк ва банк хизматларини танлашда эркиндир. Банклар эса банк хизматлари тўғрисида шартнома тузишдан олдин истеъмолчиларга банк хизматларидан фойдаланиш шартлари билан танишиш имкониятини таъминлашлари шарт.

Шу билан бирга, банк хизматларини тақдим этишнинг умумий шартлари, комиссия тўловлари, тарифлар ва банк хизматлари учун фоиз ставкалари тўғрисидаги маълумотлар очиқ маълумотлар бўлиб, банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Марказий банк томонидан банкларнинг веб-сайтлари юритилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди. Натижада айрим банклар ахборотларни ошкор қилишга доир талабларга лозим даражада амал қилмаганлигини кўрсатмоқда. Масалан, айрим банкларнинг веб-сайтларида:

  • долзарб маълумотлар жойлаштирилмаган;

  • хизматлар ҳақидаги маълумотлар янгиланмаган ёки тақдим этилаётган хизматларнинг шартлари тўлиқ келтирилмаган;

  • потенциал қарз олувчилар учун кредитнинг тўлиқ қийматини мустақил равишда ҳисоблаш имконияти яратилмаган;

  • қарз олувчилар учун шахсий кабинет очиш имконияти мавжуд эмас;

  • мурожаатларни юбориш учун имкониятлар яратилмаган. 

Жорий йилнинг 10 январь куни Марказий банк томонидан тижорат банклари вакиллари билан банклар фаолияти ва улар томонидан тақдим этилаётган хизматлар тўғрисида ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли маълумотларни эълон қилиш масалалари бўйича учрашув ўтказилди. Учрашувда қайд этилишича, банкларнинг ўз хизматлари тўғрисида ахборотларни ошкор қилиниши истеъмолчиларнинг ишончли ва тўлиқ маълумот олиш ҳуқуқини таъминлайди, унинг ошкор қилинмаслиги эса банк фаолиятида йўл қўйилган қўпол қоидабузарлик ҳисобланади.

Шу муносабат билан корпоратив веб-сайтлар орқали маълумотларни ошкор қилишда қоидабузарликларга йўл қўйган банкларга уларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

USD = 10371.76
+7.28
EUR = 12153.63
-101.33
RUB = 133.19
-1.84
GBP = 13393.05
-128.45
JPY = 98.40
+0.24
CHF = 11340.21
-48.08
CNY = 1548.90
+0.41
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X