Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Жаҳон банки экспертлари ҳамкорлигида семинар-тренинг ўтказилди

Янгиланган сана:  28 Фев 2020, 17:10
28 Фев 2020

Марказий банкнинг тегишли департаментлари ходимлари учун Жаҳон банки экспертлари томонидан техник ҳамкорлик дастури доирасида “Банк раҳбар ходимлари лавозимига номзодларнинг мувофиқлик мезонлари ва уларни баҳолаш. Халқаро тажриба ва амалий мисоллар” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар-тренинг доирасида банкларнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимларининг малака талабларига мувофиқлигини баҳолашнинг долзарблигига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, номзодларни баҳолашда Европа Иттифоқи давлатларида кенг қўлланиладиган мезонлар, баҳолаш жараёни ҳамда назорат қилувчи органнинг мазкур жараённинг шаффофлиги ва холислигини таъминлашдаги ўрнига оид тақдимотлар намойиш этилди.

Тренинг давомида Жаҳон банки экспертлари томонидан банкларнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимларининг касбий тажрибаси, билим ва кўникмалари, ишчанлик обрўси ва мустақил мулоҳаза юритишини баҳолашнинг муҳим жиҳатлари тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Тадбир интерактив тарзда олиб борилиб, Европа Иттифоқи давлатлари тажрибаси мисолида таҳлил қилинди.

USD = 10681.06
-24.94
EUR = 12572.68
-87.17
RUB = 147.49
+0.09
GBP = 14762.29
-41.97
JPY = 97.62
-0.29
CHF = 11559.59
-110.35
CNY = 1657.01
-7.2
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X