Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2021 йил 1 январдан тижорат банклари бухгалтерия ҳисобини МҲХС асосида юритади

Янгиланган сана:  3 Мар 2020, 14:11
3 Мар 2020

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини (МҲХС) жорий этиш, инвесторларга янада қулайлик яратиш ҳамда уларни зарур ахборотлар билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслар:

- 2021 йил 1 январдан бошлаб, бухгалтерия ҳисобини МҲХС асосида юритиши ва 2021 йил якуни бўйича ҳисоботни ушбу стандартлар асосида тайёрлаши;

- 2021 йил якунига қадар халқаро бухгалтер сертификати (АССА, CPA, CIPA, DipIFR) ёки “МҲХС бўйича молиявий ҳисобот” фанини муваффақиятли топширганлиги тўғрисида ҳужжатга эга камида уч нафар мутахассис мавжуд бўлиши;

Шу билан бирга, қарорга кўра давлат улуши бўлган корхоналар Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан тасдиқланадиган жадвал асосида МҲХС бўйича бухгалтерия ҳисобини юритиши ва молиявий ҳисоботни тайёрлашга ўтиши белгиланди.

Бундан ташқари, ҳужжатга асосан МҲХСни жорий этиш ҳамда мазкур соҳада кадрларни тайёрлашнинг замонавий усулларини босқичма-босқич амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X