Кўп бериладиган саволлар
- Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 6
- Бошқа саволлар 1
- Бухгалтерия 3
- Кадрлар билан ишлаш 3
- Кредит ташкилотлари пруденциал назорати 4
- Кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш 4
- Кредит ташкилотларини инспекция қилиш 3
- Нақд пул муомаласи 11
- Пул-кредит сиёсати 2
- Тўлов тизимлари 26
Кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш 4
-
Мижознинг микроқарзи (кредити) бўйича ҳисобланган устама ёки фоизлар 3-шахс томонидан (ҳамкор-ташкилот томонидан) тўланиши мумкинми?
Ҳа, мумкин. Агар қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган бўлса, шартнома бўйича мажбуриятни тўлиқ ёки қисман бажариш тарафлардан бири билан тегишли шартномаси бўлган учинчи шахсга юклатилиши мумкин. Бунда ҳамкор-ташкилот томонидан мижознинг микроқарзи (кредити) бўйича ҳисобланган устама ёки фоизларни тўлаши мижознинг мазкур мажбурият бўйича қарздорлигини ўзгартирмайди.
-
Микроқарз фоизсиз берилиши мумкинми?
Қонунчиликка мувофиқ жисмоний шахс бўлган қарз олувчига тўловлилик, муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида юз миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда пул маблағларини ажратиш - микроқарз бериш фаолияти ҳисобланади. Бунда тўловлилик фоиз ёки бошқа шаклдаги устама орқали ифодаланиши мумкин.
-
Микромолия ташкилоти 300 млн сўмдан ортиқ миқдорда маблағ ажратишга ҳақлими?
Микромолия ташкилотлари тадбиркорлик субъектларига микрокредит суммасидан, яъни 300 млн сўмдан ошадиган миқдорда кредитлар, лизинг, кафолатлар беришга, пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш (факторинг) хизматларини ва исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатишга ҳақли.
-
Кафолатланган омонат миқдори неча сўмни ташкил этади?
Кафолатланган омонат миқдори бир банкдаги ҳар бир омонатчи учун 200 миллион сўмни ташкил этади. Ушбу талаб «Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида»ги Қонун кучга киргандан кейин қўйилган омонатларга нисбатан қўлланилади.










