Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Кўп бериладиган саволлар




Бухгалтерия 3

  • Асосий ва иккиламчи ҳисобварақларга тушунча беринг.


    “Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида”ги Йўриқномага (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) мувофиқ, хўжалик юритувчи субъектнинг давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг биринчи марта миллий валютада очган талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи унинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи ҳисобланади. Хўжалик юритувчи субъект асосий ҳисобварағини очгандан кейин миллий ва чет эл валютасида очадиган барча талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари унинг иккиламчи ҳисобварақлари ҳисобланади.

  • Мижоз ҳисобварақ очиш учун аризани, имзолар намуналари қўйилган варақчани ҳамда банк билан тузилган ҳисобвараққа хизмат кўрсатиш шартномасини ўзининг муҳри билан тасдиқлаши шартми?


    “Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида”ги Йўриқноманинг (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) 7-бандига мувофиқ банклар томонидан тадбиркорлик фаолияти субъектларидан ҳужжатларга муҳр қўйиш ёки ҳужжатларни муҳр билан тасдиқлашни талаб этиш тақиқланади. Шунга кўра мазкур йўриқноманинг 3-иловасида келтирилган тадбиркорлик субъектлари учун имзо намуналари қўйилган варақчада муҳр изи учун алоҳида жой кўрсатилмаган. Тадбиркорлик субъектлари томонидан банкка тақдим этиладиган ҳужжатларга муҳр қўйиб тасдиқлаш тадбиркор субъектлари томонидан ихтиёрий равишда амалга оширилади.

  • Масофадан туриб (онлайн) ҳисобварақ очиш мумкинми?


    Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида”ги Йўриқноманинг (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель):

    82-бандига асосан банклар Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (ФАТФ) талабларидан келиб чиқиб, ариза берувчиларни масофадан туриб идентификация қилиш учун зарур бўлган шарт-шароитлар мавжуд бўлганда, таъсисчилари Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахсларга ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларга уларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида миллий ва чет эл валютасидаги банк ҳисобварақларини масофадан туриб очиши мумкин.

    17-бандига асосан жисмоний шахслар ўзлари танлаган банк (филиал)да белгиланган тартибда депозит ҳисобварақ очганларидан сўнг шу банк (филиал)да банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларидан фойдаланган ҳолда бошқа депозит ҳисобварақларни очишлари мумкин.

USD = 12705.00
-6
EUR = 13543.53
+5.04
RUB = 136.11
-0.2
GBP = 15704.65
+12.92
JPY = 82.06
-0.07
CHF = 13932.45
-11.17
CNY = 1753.14
-1.63
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X