Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Книга Президента Республики Узбекистан И. Каримова "Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат килиш – энг олий саодатдир"

Дата обновления:  19 мая 2019, 16:52
22 сен 2015

Текст книги приводится на государственном языке

Марказий банкда ташкил этилган навбатдаги иқтисодий ўқув мамлакатимиз Президенти И.Каримовнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” китобини ўрганишга бағишланди. Мустақиллик йилларида мамлакатимиз босиб ўтган тарихий йўл таҳлил этилган ва ривожланиш стратегияси очиқ-ошкор баён этилган асар банк ходимлари томонидан илиқ қаршиланди. Машғулотда асар асносида банк тизимининг ислоҳотлар жараёнидаги иштироки борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Қуйида Марказий банк Матбуот хизматининг раҳбари Асқар Ҳайдаровнинг ушбу асар хусусидаги фикр-мулоҳазалари билан танишасиз.

Мамлакатимиз Президенти қаламига мансуб “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” китобида давлатимиз ва жамиятимизнинг ҳозирги ва келгуси ҳаётига бевосита дахлдор бўлган муҳим ва концептуал фикрлар, ғоя ва қарашлар илгари сурилган. Китобхонлар ушбу асар орқали биринчи навбатда, Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ҳаётида содир бўлган оламшумул ўзгаришлар, келгуси тараққиёт йўллари бугунги ва эртанги кун нуқтаи назаридан, дунё саҳнида кечаётган реал воқеликлар фонида қилинган таҳлиллар билан батафсил танишадилар.

Халқимиз ўз олдига қўйган юксак вазифалар, яъни замонавий ривожланган демократик давлатлар сафидан муносиб ўрин эгаллаш, иқтисодиётимизнинг барқарор ўсишини таъминлаш, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини янада оширишнинг яқин келажакдаги устивор, дастурий йўналишларидан воқиф бўладилар, мамлакатимиз раҳбарини ўйлантираётган, безовта қилаётган фикрлар билан ошно тутинади. Улар ҳар бир ватандошимиз қисматига дахлдор, бинобарин, уларнинг ижроси учун масъуллик уйғотади, фуқаролик мавқеимизни белгилаб олишда ёрдам беради.

Давлатимиз раҳбари мазкур асарида мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар моҳиятини очиб берган, келгуси ривожини аниқлаб берадиган асосий истиқбол режаларини аниқ факт ва рақамларда акс эттирган. Жумладан, банк-молия тизимидаги ютуқларни эътироф қиларкан, инвестициялардан оқилона фойдаланиш натижаларини қатор мисоллар билан исботлаб берган.

Хусусан, асар муаллифи “мамлакатимизда бозор инфратузилмаси институтлари яратилиб, бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган мутлақо янги молия ва икки босқичли замонавий банк тизими шакллантирилди”, дея қайд этади. Мана шу фикрни атрофлича мулоҳаза қилиб кўрсак, амалга оширилаётган пул-кредит сиёсати иқтисодиётнинг барча тармоқ ва соҳаларида чуқур ислоҳотлар ўтказиш, уни диверсификация қилишга етарлича шароит яратаётганига амин бўламиз. Банклар ўз фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жадал жорий этиши натижасида мижозларга ҳар томонламай қулай бўлган замонавий хизматларни таклиф қилмоқда. Икки босқичли банк тизими бугунги кунда эришаётган барча ютуқларнинг старт майдонига айланди.

Китоб сўзбошисида қайд этилганидек, “Сўнгги йилларда ҳамда халқаро рейтинг агентликлари юртимизнинг барча тижорат банкларига уларнинг барқарор ўсиш суръатларига эришаётганини тасдиқлайдиган рейтинг баҳоларини тақдим этмоқда”. Айни қайдларга илова тарзида айтишимиз мумкинки, шу кунларда Америкада нашр этиладиган ва дунёнинг 180 мамлакатида ўқиладиган, “Global Finance” журнали томонидан бериладиган, дунё Марказий (миллий) банклари ва халқаро кредит ташкилотлари киритиладиган рейтингда республика Марказий банки яна бир поғона юқори кўтарилган.

Сўнгги йилларда банк инфраструктурасининг ривожланиши, тизимни эркинлаштириш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг тадбиркорлик фаолиятини юритиш шарт-шароитлари бўйича “Doing business-2015” йиллик ҳисоботида республикамизнинг рейтинг кўрсаткичи 8 поғона, кредитлаш шартлари бўйича бир неча ўн поғона юқори кўтарилишига замин яратди. Бу эътирофлар давлатимиз раҳбари томонидан банк тизимини ривожлантириш борасида белгилаб берилган стратегик вазифаларнинг амалдаги натижасидир.

Бу баҳолар пировард натижа ва бирдан бир мақсад ҳам эмас, бу инвесторлар учун ўзига хос “ташриф қоғози”дир. Улар ўз навбатида, мамлакатдаги инвестицион муҳитга, бозор шаффофлигига, давлат ва хусусий капитал оқими даражасига, тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажмига, иқтисодиётнинг турли ташқи таъсирларга бардошлилик салоҳиятига берилган баҳодир. Банкларимиз эришаётган ижобий кўрсаткичлар хорижий сармоядорларнинг мамлакатимиз бозорига бўлган қизиқишини ошириш, институционал инвесторлар диққатини жалб этишнинг асосий омили бўлиб қолаётир.

Албатта, бундай ютуқ ва натижаларга эришишда ўз вақтида тўғри танланган, “ўзбек модели” деб ном олган, халқимиз манфаатларига тўла жавоб берадиган миллий тараққиёт стратегияси, Марказий банкнинг банклар фаолияти устидан самарали назорат ўрнатгани, банк ходимларининг ўз зиммаларига юклатилган масъулиятни теран ҳис этиши ва уни бажаришга бўлган жонбозлик туйғуси ҳал қилувчи омил ва мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Президентимизнинг дил тубидан тўкилган “Мамлакатимизнинг ташқи қарзи ялпи ички маҳсулотга нисбатан 15 фоиздан ошмаслиги, ички қарзимиз, яъни аҳолимиз олдида қарзимиз умуман йўқлиги, экспорт ҳажми, олтин-валюта заҳираларимиз барқарор суръатлар билан кўпайиб бораётгани барчамизни, албатта, қувонтиради”, деган сатрларини ўқиганимизда, кўз ўнгимизга тижорат банкларининг ресурс базаси асосан мижозларнинг бўш пул маблағларини банк депозитларига жалб қилиш ҳисобига ўсиб бораётгани, банк тизимининг ташқи кредиторлар олдидаги мажбуриятлари жами ресурслари базасининг 10 фоизига ҳам етмаслиги, банкларимизнинг ташқи омилларга боғлаб қўйиши мумкин бўлган қисқа муддатли спекулятив кредитларга рўжу қўймаётгани, ташқи қарзлар асосан стратегик аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларни имтиёзли тарзда узоқ муддатга молиялаштиришга тақдим этаётгани гавдаланади.

Банклар капиталининг ўсиб, активларининг кенгайиб бориши банк тизимини халқ хўжалигини комплекс ривожлантиришнинг локомотивига айлантирди. Иқтисодиётни таркибий ўзгартириш доирасида банклар инвестициялари ҳисобига мамлакатимизда юзлаб кенг кўламли замонавий, юқори технологияларга асосланган лойиҳалар амалга оширилди. Шу йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича банклар томонидан иқтисодиётнинг базавий тармоқларига йўналтирилган 37,8 трлн сўмдан ошиқ кредитлар янги ишлаб чиқаришларни барпо этишга замин яратди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ялпи ички маҳсулотнинг ўртача 8 фоиздан ўсиб боришида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши катта бўлмоқда. Ялпи ички маҳсулотнинг 56 фоизи ушбу соҳага тўғри келмоқда ва иш билан банд аҳолининг 75 фоизи мазкур тармоқда меҳнат қилмоқда. Соҳада кечаётган жараёнлар ва кўрсаткичларни таҳлил этар экан, асар муаллифи соҳанинг истиқболи порлоқ ва ҳали яна катта имкониятларга эга эканини, айнан хусусий мулк инсонда изланиш, интилиш уйғотишини, улар маблағлардан самарали фойдаланиб, ўз ишлаб чиқаришларини кенгайтириб, нафақат ўзи ва оиласини боқади, балки халқ фарвонлигига, миллий иқтисодиётимиз равнақига ҳисса қўшаётганини энг катта ютуқ сифатида эътироф этади, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш зарурлигини уқтиради ва: “Мамлакатимизнинг барқарор иқтисодий ўсиши ва истиқболи, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини белгилаб беришга кўп жиҳатдан боғлиқ бўлган энг муҳим устивор вазифа – бу хусусий мулк ва хусусий тадбиркорлик ривожи йўлидаги барча ғов ва тўсиқларни олиб ташлаш ва бу соҳага тўлиқ эркинлик беришдан иборат”, деган хулосага келади. Ана шу ишларнинг натижаси сифатида китобда соҳага ажратилаётган кредитлар ўсиши, шунингдек, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ҳузурида ташкил қилинган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича махсус жамғарма фаолиятини тилга олиб ўтади.

Ушбу жамғарма экспортга маҳсулот етказиб бериш бўйича хорижий шериклар билан жорий йилнинг ўзида 1703 та тадбиркорлик субъектига маҳсулот ва хизматларни экспорт қилишда ташкилий, ҳуқуқий ва молиявий хизматлар кўрсатди. Натижада 504 та хўжалик субъекти томонидан 1962 млн долларлик экспорт шартномалри тузилиб. Улар доирасида 824 млн долларлик маҳсулот экспорт қилинди. Жамғарма экспортчи корхоналарга турли маслаҳатлар бериш, уларнинг товарларини ташқи бозорларда ва ярмаркаларда намойиш этиш, харидорлар топиш каби бир қанча йўналишларда фаолият юритмоқда. Бу ватанимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг эгаллаб олинган дунё бозорига кириб бориши ва мустаҳкам ўрин олишида ишбилармонларимизга кўмакдош бўлаётганини англатади.

Китоб мутолааси чоғида мамлакатимиз раҳбари ушбу соҳага катта эътибор бераётганига ишонч ҳосил қиламиз. Бу эътибор банклар фаолиятида, айниқса уларнинг кредит сиёсатида ҳам ўз аксини топмоқда; шу йилнинг ўтган саккиз ойида соҳа субъектларига ажратилган кредитлар ҳажми 8,4 трлн сўмдан ошиқ бўлди. Унинг 1,8 трлн сўми имтиёзли бўлиб, устивор равишда олис ва бориш қийин бўлган аҳоли масканларидаги тадбиркорлик субъектларига ажратилди. Бир сўз билан айтганда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз иқтисодиётида нафақат ҳал қилувчи ўрин эгаллаши, айни вақтда бозорни зарур товар ва хизматлар билан тўлдириш, одамларнинг даромадлари ва фаровонлиги ошиб боришининг асосий манбаига, аҳоли бандлиги ўсишининг энг муҳим омилига айланиб бормоқда.

Келажак ёшларники. Мамлакатимиз раҳбари ёшлар тақдири ва ватан тақдирини уйғунликда кўради. Китобни варақлар эканмиз, “Бугунги кунда юртимизда эртанги кунимизни ўз қўлимиз билан қурамиз, деган ёшларни кўрганимда, менда худди қанот пайдо бўлгандек бўлади”, ёки “қаерда, қайси соҳада, мана, мен борман, бу ишни, бу масъулиятни ўз зиммамга оламан, деб майдонга отилиб чиқадиган ёшлар бўлса, улар - эртанги кунимиз, улар - менинг болаларим”, деган самимий сатрларга дуч келамиз. Чунки Ўзбекистонда янги авлод пайдо бўлмоқда ва уни дунё тан олаётир. Бу ҳар бир ўзбекистонликка бир олам қувонч ва ғурур бахш этмоқда. Муаллифнинг “Бундай авлод билан эртага, албатта, мақсадларимизга етамиз”, деган таъкиди, шубҳасиз, ҳар бир китобхонда келажагимиз ёрқинлигига ишонч уйғотади.

Президентимиз ёшлар ҳақида фикр юритаётганда, китобхон кўз ўнгида уларнинг ютуғидан беҳад қувонадиган, хатоларидан куюнадиган ғамхўр ота сиймоси гавдаланади. Замонавий типда қурилаётган ва жиҳозланаётган таълим масканлари, спорт иншоатлари,  касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш, уларни тадбиркорликка жалб этиш ана шу ғамхўрликнинг ёрқин ифодаси. Кези келганда, банкларнинг бу жабҳада ҳам фаоллик кўрсатаётганини айтиш ўринлидир. Бугун банклар ва коллежлар ўртасида қалин ҳамкорлик ўрнатилган. Банк ходимлари оталиққа олган коллежларида ёшларни тадбиркорликка жалб этиш бўйича турли оммавий анжуманлар ташкил этади, бизнесни ташкил этиш ва юритиш хусусида маслаҳатлар беради, бозор коньюнктураси, маркетинг ҳақида сабоқ бериб келмоқда. Уларнинг ишбилармонлик қобилиятини, бизнес ғояларини рўёбга чиқариш учун кредитлар ажратиб бормоқда. Йил бошидан буён банклар томонидан коллежлар битирувчиларининг 179,2 млрд сўмдан ошиқроқ лойиҳалари имтиёзли равишда молиялаштирилди. Булар кредит ташкилотларининг давлатнинг коллежларни битирган болаларни ишга жойлаштириш мажбуриятини бажаришга қўшаётган улушидир.

Бундан ташқари, банкларнинг 35,7 млрд сўм ҳажмидаги имтиёзли кредит маблағлари талаба ёшларнинг ўз билимларини оширишга йўналтирилган. Бу маблағлар интеллектуал мулкни бойитишга сарфланган инвестициялардир.

Китобни ўқиш асносида, қишлоқ ҳаётини обод этиш, уларнинг қиёфасини ўзгартириш, бугун қишлоқ жойларда яшаётган одамларнинг турмуш шароитини замон талабларига мослаштириш, керак бўлса, уни шаҳар шароитига яқинлаштириш мамлакатимиз раҳбарини безовта қилаётган масала эканини англаб етамиз. Чунки Президентимиз “озод ва обод юртда яшайдиган, янгича фикрлайдиган одамларнинг уйлари ҳам, уларнинг ҳаёти, турмуши ҳам гўзал ва фаровон бўлиши керак”, деб ҳисоблайди.

Бу фараҳбахш вазифалар, режаларни белгилаётганда мамлакатимиз раҳбари реалликка – иқтисодиётнинг ўсиш динамикаси, барча инвестициявий дастурларнинг молиявий агенти – банк тизимининг юксак салоҳиятига суянган. Ўзбекистонда амалга оширилаётган, нафақат мамлакатимизда, балки чет элларда ҳам катта қизиқиш ва эътибор уйғотаётган Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги уй-жойлар қуриш дастури ижросини таъминлашда ҳам банк тизими катта масъуллик билан фаолият кўрсатмоқда. Биргина 2015 йилнинг ўзида республикамизнинг барча минтақаларида умумий қиймати 1760 млрд сўмни ташкил этадиган 292 та қишлоқ массивида 12 мингта уй-жой қуриш мўлжалланган. Шу кунга қадар тижорат банклари томонидан ушбу дастур ижросини таъминлаш учун салкам 1,4 трлн сўм миқдорида кредит ресурслари йўналтирилди. Шунингдек, тижорат банклари томонидан республикамизнинг барча минтақаларида 252 та кўпқаватли уй-жойларни қуриш учун жами 718,8 млрд сўмлик маблағлар ажратилган.

Китобхон асар орқали мамлакатимиз раҳбарининг кўнгил кечинмалари, фикр-ўйлари, мулоҳазалари, ғоялари билан ошно тутинади, мамлакатнинг истиқболдаги яхлит манзарасини кўз олдида гавдалантиради. Уларнинг ижроси, рўёби учун масъуллик, бурч тўяди.

Китоб кўнгилни обод қилади ва айни замонда Президентимиз илгари сурган вазифаларни амалга оширишга масъуллик уйғотади. Фикр ва ғоялар силсиласи ҳар бир ўқувчини кеча ким эдигу бугун ким бўлдик, эртага ким бўламиз, қандай янги марраларни эгаллашимиз керак, деган саволлар теграсида мулоҳаза юритишга ундайди. Ва шундай бир хулосага олиб келадики, асар муаллифи таъбири билан айтганда, халқимиз ҳеч кимдан кам бўлмайди, Ўзбекистон - келажаги буюк давлат!

USD = 12705.00
-6
EUR = 13543.53
+5.04
RUB = 136.11
-0.2
GBP = 15704.65
+12.92
JPY = 82.06
-0.07
CHF = 13932.45
-11.17
CNY = 1753.14
-1.63
Все валюты
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Нажмите чтобы прослушать выделенный текст! Powered by X