Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Зрелые кадры решат эффективности корпоративного управления

Дата обновления:  26 Май 2019, 15:41
21 Окт 2016

Корпоратив бошқарув тизими муваффақияти кадрларга боғлиқ

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон банклари Ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ҳамкорлигида 2016 йилнинг 21 октябрида  “Иқтисодиётда корпоратив бошқарув тизимини ривожлантириш ва инвестицион муҳит жозибадорлигини оширишнинг долзарб масалалари” мавзуида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.

Мазкур конференция Ўзбекистон Республикаси собиқ Президенти Ислом Каримовнинг жорий йилнинг 15 январида мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ташкил этилганининг 20 йиллигига бағишлаб ўтказилди.

Конференцияда корпоратив бошқарув услубларини акциядорлик жамиятларида жорий этишга қаратилган қонун, қонуности ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида илгари сурилган республикада тадбиркорлик муҳитини янада юқори сифат босқичига кўтариш масалалари атрофлича муҳокама этилди.

Конференцияда Марказий банк, Молия вазирлиги, Ўзбекистон банклари Ассоциацияси раҳбар ходимлари, молия-кредит ташкилотларининг етакчи мутахассислари, тижорат банкларининг раҳбар ходимлари, хорижий молия институтлари ваколатхоналари вакиллари, иқтисодий йўналишдаги олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари иштирок этишди.

Анжуманда республикамиз банк-молия соҳасида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш, иқтисодиётда корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш ҳамда мамлакатимизда қулай инвестиция ва бизнес муҳитни шакллантириш – акциядорлик жамиятлари, реал сектор корхоналари ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектларининг инновация фаолиятини ривожлантириш борасида бир қатор тадбирлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Сўнгги йилларда мамлакатимиз иқтисодиётида амалга оширилаётган ислоҳотлар, қулай инвестиция ва ишбилармонлик муҳитининг яратилиши макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий мутаносибликни таъминламоқда. Шуни қайд этиш жоизки, халқаро миқёсда катта нуфузга эга бўлган Жаҳон иқтисодий форуми рейтингига кўра, Ўзбекистон 2014-2015 йиллардаги ривожланиш якунлари ва 2016-2017 йилларда иқтисодий ўсиш прогнозлари бўйича дунёдаги энг тез ривожланаётган бешта мамлакат қаторидан жой олгани катта ютуғимиздир. Мамлакатимиз иқтисодиёти соҳасида таркибий ўзгартириш жараёнларида, тармоқларни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга доир лойиҳаларни амалга ошириш учун инвестицияларни жалб қилиш борасида бажарилаётган ишлар алоҳида эътиборга лойиқдир. 2015 йилда мамлакатимизда барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 15,8 млрд АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб этилди ва ўзлаштирилди. Бу 2014 йилга нисбатан 9,5 фоиз кўп демакдир. Жами инвестицияларнинг 3,3 млрд доллардан зиёди ёки 21 фоиздан ортиғи хорижий инвестициялар бўлиб, унинг 73 фоизи тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларидир. Шу билан биргаликда мамлакатимиз банк тизимининг капиталлашув даражасини ошириш, унинг ликвидлигини янада мустаҳкамлаш, барқарорлигини кучайтириш борасида кенг қамровли тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Натижада, банк тизимида эришилган натижалар нафақат халқаро умумқабул қилинган меъёрларга мос келади, балки айрим йўналишлар бўйича ундан ҳам юқори кўрсаткичларга эгадир.

Конференцияда республика банк–молия тизимини барқарор ривожлантириш, банк-молия соҳасида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш, иқтисодиётда корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш, мамлакатимизда қулай инвестицион ва бизнес муҳитни шакллантириш – акциядорлик жамиятлари, реал сектор корхоналари ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектларининг инновация фаолиятини ривожлантириш, корпоратив ташкилотларда молиявий ҳисоботларни халқаро стандартларга мувофиқлаштиришнинг устувор масалалари муҳокама этилди ва улар бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Конференция давомида қатнашчилар томонидан 35 дан зиёд илмий маъруза ва чиқишлар тингланиб, иштирокчилар томонидан қизғин фикр алмашинди.

Қайд этилган масалаларни ҳал этишда банк-молия соҳасида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш муҳим ўрин тутади. Ҳукумат томонидан бу масалага алоҳида эътибор берилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йилнинг 16 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” махсус қарори бунинг яққол мисолидир.

Таъкидлаш жоизки, Банк-молия академияси таълим йўналишида асосан замонавий бошқарув, молия ва солиқ, банк иши ва инвестиция соҳалари бўйича юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, бозор иқтисодиёти соҳасида чуқур билимларга эга, замонавий ахборот технологияларидан бемалол фойдалана оладиган, чет тилларни биладиган ва ўзининг кундалик иш фаолиятида самарали қўллай оладиган мутахассисларни тайёрлашга қаратган.

Ҳозирги пайтда Академияда магистрлик ва докторлик диссертацияларини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш учун етарлича шарт-шароитлар мавжуд. замонавий ўқув, методик ва илмий адабиётлар фонди, кенг тармоқли ахборот коммуникация технологиялари инфратузилмаси яратилган.

Конференцияда мамлакат иқтисодиёти рақобатбардошлигини таъминлашда молия-банк тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган илмий изланишлар, тадқиқотлар йўналиши, мавзуларни чуқур ва кенг таҳлил этишга янада эътибор кучайтирилиши белгилаб олинди.

Юқори малакали кадрлар пировардида банк-молия соҳасидаги ислоҳотларнинг самарали ижросига, миллий иқтисодиётимизни рақобатбардошлигини таъминлаш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштиришга пухта замин яратади. 

USD = 10625.00
-23.03
EUR = 12616.13
+33.35
RUB = 145.21
+0.39
GBP = 14822.94
+48.8
JPY = 96.73
-0.09
CHF = 11693.81
+54.07
CNY = 1644.94
+6.25
Все валюты
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Нажмите чтобы прослушать выделенный текст! Powered by X