Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банковские акции пользуються высоким спросом на фондовой бирже (текст приведен на узбекском языке)

Дата обновления:  26 мая 2019, 15:41
12 окт 2016

Фонд биржаси савдоларида банклар акцияларига қизиқиш юқорилигича қолмоқда

Жорий йилнинг тўққиз ойида тижорат банклари акцияларининг «Тошкент» Республика фонд биржаси умумий савдо айланмасидаги улуши 55,0 фоизни ёки 93,8 млрд сўмни ташкил этди.

“Таҳлиллар тижорат банклари бугунги кунда фонд бозорининг энг фаол ва асосий иштирокчиси эканини тасдиқлади, - деди «Тошкент» РФБ Таҳлилий хизмати бошлиғи Ўктам Очилов. - Агар ушбу рақамларни 2012 йилнинг 1 октябрь ҳолати билан солиштирсак (73,5 млрд. сўм), банк акциялари савдоси биржа битимларининг умумий ҳажмида сўнгги тўрт йилнинг шу даврида деярли 1,3 баробар ортганини кўрамиз”.

Биржа таҳлилчиси алоҳида қайд этишича, ўтган даврда банклар акцияларининг асосий қисми, яъни 52,8 фоизи (49,5 млрд. сўм) қимматли қоғозлар бирламчи бозорида сотилган. Биргина 2016 йилнинг 9 ойида фонд биржасида савдо ҳажми юқори бўлган йирик 5 та эмитентнинг 4 тасини тижорат банклари ташкил этган. Ушбу даврда биржа котировкалаш варағининг «А» тоифасига кирувчи «Ипотека-банк» АТИБнинг 27,2 млрд. сўмлик (биржа савдо айланмасининг 15,9 фоизи), «HI-TECH BANK» ХАТБнинг 18,0 млрд. сўмлик (10,5 фоиз), «Asia Alliance Bank» АТБнинг 13,1 млрд. сўмлик (7,7 фоиз) ҳамда «InFinBank» АТБнинг 12,4 млрд. сўмлик (7,3 фоиз) акциялари билан фонд биржасида йирик савдо битимлари тузилди. Фонд биржасининг бирламчи бозор умумий савдо айланмасида (68,4 млрд. сўм) эса тижорат банкларининг ҳиссаси 72,3 фоизни ташкил қилди.

Ў.Очиловнинг таъкидича, фонд биржаси савдоларида инвестор сифатида жисмоний ва юридик шахсларнинг тижорат банклари қимматли қоғозларига бўлган қизиқиши ва ишончи тобора ошиб бормоқда.

“Ҳисобот даврида биржа савдолари орқали жисмоний шахслар инвестицияларининг 58,7 фоизи, юридик шахсларнинг эса 70,2 фоизи тижорат банклари қимматли қоғозларига йўналтирилган. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мазкур даврида мос равишда 52,4 ва 67,0 фоизни ташкил этган эди”, деди таҳлилчи.

Бугунги кунда 21 та тижорат банкининг қимматли қоғозлари биржа савдоларига қўйилган ва уларнинг аксарияти биржа листингининг юқори «А» тоифасига киритилган. Мазкур банкларнинг қимматли қоғозлари биржада мунтазам котировка қилиниб, оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиб борилмоқда.

“Бундан ташқари, - дея илова қилди Ўктам Очилов, - бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг «Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 21 декабрдаги қарори ижросини таъминлаш ва шу орқали стратегик хорижий инвесторларни банк фаолиятига жалб қилиш мақсадида 4 та тижорат банкининг («Ипотека-банк» АТИБ, «Алоқабанк» АТБ, «Турон банк» АТБ ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ) 194,1 млн. АҚШ доллари миқдоридаги 556,3 млн. дона акциялари фонд биржаси савдоларига қўйилган”.

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Все валюты
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Нажмите чтобы прослушать выделенный текст! Powered by X