Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Yuridik departamenti

Yangilangan sana:  25 Avg 2023, 16:16
  • Rahbar: Mondjazib Muxammad Nusratillayevich

Aloqa ma’lumotlari

Telefon: 71-212-60-50

Vazifa va funksiyalar

Департаментнинг асосий вазивалари:

  • Марказий банкнинг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этиш;

  • Марказий банк томонидан ишлаб чиқилаётган (кабул қилинаётган) норматив-ҳуқукий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш;

  • Марказий банк ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳукуқий ҳужжатларнинг мазмун ва аҳамиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказишда иштирок этиш;

  • шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, Марказий банкнинг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш.

Департаментнинг асосий функциялари:

  • Марказий банк раҳбариятига тақдим қилинадиган буйруқлар, фармойишлар, Марказий банк Бошқаруви қарорлари, шартномалар ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказади ҳамда улар бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса, виза қўяди;

  • Марказий банк ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ёхуд ишлаб чиқишда иштирок этади;

  • шартномавий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар юзасидан даъво ишларини олиб боради;

  • давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек фуқаролар билан низолар вужудга келганда, мустақил ёки бошқа таркибий бўлинмалар билан биргаликда уларни судгача ҳал этиш чораларини кўради;

  • шартномаларни тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилади.

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Barcha valyutalar
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by X